WIPO Global Awards 2025
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси Олий таълим муассасаларидаги мавжуд илмий – инновацион лойиҳалар, стартаплар, университетлар қошидаги инновацион корхоналари учун Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БМТ) томонидан “WIPO Global Awards 2025” танлови ташкил этилаётганлигини маълум қилган.
Маълумот учун: Интеллектуал мулкни тижоратлаштириш бўйича менторликни қўллабқувватлаш, халқаро миқёсда ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда маркетинг ва ахборот хизматлари орқали лойиҳани кенг аудиторияга танитишдан иборат бўлиб, жорий йилда 10 та компания танланади ва июл ойида Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтадиган мукофотлаш маросимида эълон қилинади. Бундан ташқари, ғолиблар ўзларининг инновацион ва ижодий интеллектуал мулкка асосланган фаолиятини тижоратлаштириш ва янги молиялаштириш манбаларини қўлга киритишда ўз компанияларини янада ривожлантириш учун мўлжалланган шахсий мураббийлик дастуридан ўтиш имкониятига эга бўладилар.
Шу муносабат билан, танловда иштирок этиш учун 2025-йил 29-март кунига қадар https://www.wipo.int/pressroom/ru/articles/2025/article_0001.html ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтишигиз ҳамда рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги маълумотлар скреншотини +998 93 338 53 43 телеграм манзилига юборишингиз сўралади.



















O'zbekcha
Русский
English