Янгилик
“ЭКОЛОГИЯ ВА ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ” талабалар илмий фан клубининг навбатдаги “БИОХИЛМА-ХИЛЛИК ВА УНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ” тренинг курсида клуб раҳбари: доцент З.С.Бобомурадов ва клуб аъзоси доцент Э.Хамдамовалар томонидан «Биохилма-хиллик ва уни муҳофаза қилиш» тренинг курсининг мақсади ва вазифалари. Яшил иқтисодиётни шаклланиши ва ривожланишининг хусусиятлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида мавзу юзасидан қўйидаги саволларга тўхталиб ўтилди:
1. «Биохилма-хиллик ва уни муҳофаза қилиш» тренинг курсининг мақсади ва вазифалари.
2. Табиат унсурлари ва табиатдан фойдаланиш омиллар.
«Биохилма-хиллик ва уни муҳофаза қилиш» тренинг курсининг мақсади ва вазифалари қўйидагилардан иборат:
1.Биохилма-хиллик ҳақидаги билимларни ошириш;
2.Биохилма – хилликни муҳофаза қилиш усулларини ўргатиш;
3.Экологик таҳдидларни аниқлаш ва бартараф этиш;
4.Барқарор ривожланиш тушунчасини сингдириш;
5.Биохилма – хиллик бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш;
6.Биохилма – хиллик бўйича жамоатчилик онгини ошириш;
7.Биохилма – хиллик бўйича илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш;
Давра суҳбатида Ўзбекистон экологик партияси Самарқанд вилояти Кенгаши аъзоси “Табиий, ижтимоий фанлар ва жисмоний маданият” кафедраси мудири доцент Ў.Худаяров сўзга чиқиб ҳозирги даврдаги экологик муаммолар, уларни келтириб чиқарувчи манбалар ва омилларга кенг тўхталди. «Биохилма-хиллик ва уни муҳофаза қилиш» тренинг курсининг мақсад ва вазифалари долзарб масалалар билан қамраб олинганлигини ҳамда бу вазифаларни амалга оширишда тренинг курси иштирокчиларига муваффақиятлар тилади.
Давра суҳбатида тренинг курси иштирокчилари томонидан берилган саволларга етарлича жавоблар берилди ҳамда тренинг курсининг навбатдаги вазифалари белгилаб олинди.



















O'zbekcha
Русский
English



