ХОРИЖЛИК МУТАХАССИС ДАРС ЎТМОҚДА
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали бир қатор нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ишларини самарали йўлга қўйган бўлиб, дарс жараёнларига хорижлик мутахассисларни жалб қилиш ишлари ташкиллаштирилмоқда.
Жумладан, Россия Федерацияси Тюмен давлат университети профессори, филология фанлари номзоди, фалсафа фанлари доктори, Буюк Британиянинг Вульверхемптон университети бизнес бошқаруви бўйича фахрий доктори Телегина Галина Валентиновна Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали “Ўзбек тили ва хорижий тиллар кафедраси”да кафедра илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, педагогик таълимнинг инноватсоин ривожланишига кўмаклашиш мақсадида ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.
Телегина Галина Валентиновна Темпус/Тасис ва Эрасмус+ дастурлари доирасида Европа Иттифоқининг кўплаб лойиҳаларининг шунингдек, Британия Кенгаши ва Германиянинг Даад академик алмашинуви хизмати лойиҳалари ташаббускори ва координатори ҳисобланади. Бир неча маротаба Темпус, Эрасмус Мундус дастурлари доирасида Европа лойиҳаларини баҳолаш бўйича Европа Комиссиясининг экспертлар гуруҳи таркибига кирган.
Малакали мутахассис дарс жараёнларида талабаларнинг ўқиш, ёзиш, тинглаш ва гапириш кўникмаларини ривожлантирш бўйича янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда амалий машғулотларни ўтмоқда. Хорижлик мутахассис томонидан олиб борилаётган дарслар талабаларнинг дарс жараёнида фаол бўлишларига ва ўз билим кўникмаларини ривожлантиришга туртки бўлмоқда.



















O'zbekcha
Русский
English



