Якуний назорат
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида 2024/2025-ўқув йили қишки семестри бўйича имтиҳон жараёнларининг очиқ ва шаффоф тарзда ташкил этилиши тўғрисида;
1.Ўқув-услубий бўлим бошлиғи (З.Бобомуродов), Иқтисодиёт факультет декани(Ғ.Ибрагимов), Бухгалтерия факультет декани (А.Таниев )ларга;
- якуний назорат топшириқлари (саволлари) фан дастури (силлабуси) асосида имтиҳон жараёнлари бошланишидан камида бир ой олдин тайёрланишини таъминласин;
- якуний имтиҳонлар гарафиги 1- ва 2- сменага мос ҳолда ишлаб чиқилсин.
2. 2024/2025 ўқув йили қишки сессиясида якуний назорат имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳи қуйидаги таркибда:
С.Бобомуродов – Ўқув-услубий бўлим бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари;
А.А.Ахмедов – Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлим бошлиғи, аъзо;
И.М.Ғаниев – Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи, аъзо;
О.Турсунов –Ўқув ишлари бўйича инспектор, аъзо;
Т.Мамаюнусов –Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бош мутахассиси, аъзо;
Б.Хужамов –Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бош мутахассиси, аъзо;
М.Осмонов –Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бош мутахассиси, аъзо;
А.Алимов –Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бош мутахассиси, аъзо;
Ф.Саримсоқова –Таълимнинг кредит сектори бош мутахассиси, аъзо;
Н.Нарзуллаев –Бухгалтерия ҳисоби ва статистика кафедраси ассистенти, аъзо;
Д.Даминов –Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедраси ассистенти, аъзо.
Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар:
- якуний назорат имтиҳонларининг ташкилий ишларини режалаштириш ва мувофиқлаштириш;
- имтиҳон саволларини тайёрлашда, шифрлаш ва баҳолаш жараёнларида шаффофлик ва холисликни таъминлаш;
- имтиҳон жараёнларини видео кузатувлар остида ўтказилишини назорат қилиш;
- имтиҳон натижаларининг ҲEМИС ахборот тизимига ўз вақтида киритилишини таъминлаш;
- талабаларнинг имтиҳонлар вақтида қоидаларга риоя қилишини назорат қилиш ва қоидабузарликларнинг олдини олиш.
3.Рақамли таълим технологиялари маркази бўлим бошлиғи (Й.Д.Эшонқулов), Ишлар бошқармаси бошлиғи (А.Р.Сафаров), Бош ҳисобчи (Р.Эшалиев)ларга;
- якуний назорат ўтказиладиган филиал ёпиқ спорт иншоатини овозли кузатув қурилмаларини ҳамда иситиш воситалари билан жиҳозлаш вазифаси юклатилсин (муддат 5-январ 2025 йил).
4. Иқтисодиёт факультет декани(Ғ.Ибрагимов), Бухгалтерия факультет декани (А.Таниев ) ҳамда Барча кафедра мудирларига:
- якуний назорат ишларини баҳоловчи профессор-ўқитувчилар таркибини тажрибали, масъулиятли ходимлар таркибидан шакллантирилишини таъминласин.
5. Матбуот котиби (П.Амридинова), Рақамли таълим технологиялари маркази бўлим бошлиғи (Й.Эшонқулов)ларга;
- ўтказиладиган якуний назорат турларини кенг жамоатчилик учун филиалнинг расмий веб-сайтидаги ҳавола орқали бевосита онлайн кузатиш имкониятини яратсин.
6. Девонхона мудираси мазкур буйруқ нусхаларини белгиланган тартибда масъулларга етказилишини таъминласин .
7. Ушбу буйруқ ижросини ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари Ф.Б.Ахрорв зиммасида қолдирилади.



















O'zbekcha
Русский
English