Мақола
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Гиёсов Улуғбек Эшпулатович “Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари” кафедраси доценти 2024-йил Жанубий Кореянинг Ёнсеи университети Сеамлесс ТрансХ лабораториясига ташриф буюрди. Университет қисҳоқ хўжалиги, арокосмик инжиниринг, механика ва комютер инжиниринг, медицина йўналишларини қамраб олган 4 cампусни ўз ичига олади. Университет ҳозирги кунда дунёнинг нуфузли хорижий рейтингида 56 ўринда туради.
Амалиёт бошида дастлаб бир қатор замонавий 3D моделлаштириш ва таълим учун виртуал борлиқ лабораторияларидаги асбоб ускуналари билан ишлаш амалиёти ва университетда талабалар учун яратилган шароитлари, кутубхоналари, дарс жараёни билан танишувни амалга ошириш билан бошлади. Қолаверса университетдаги хорижий илмий маслаҳатчим Проф. Др. Шиҳо Ким жаҳонда метаборлиқ технологиялари яратиш, таълим ва визуаллаштириш учун 3D график иловалари, ўйин технологийлари ва уларни ривожлантириш бўйича катта тажриба ҳамда малакага эгадир.
Амалиёт режасига асосан “Ўзбекистонда виртуал университет ўқув жараёнини ташкил қилишда 3D моделларини яратиш ва дастурий тизимини ишлаб чиқиш” илмий тадқиқот мавзуси бўйича семинар ўтказиб профессорни таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини белгилаб олинди.
Стажировка дастурига биноан, ушбу кафедра профессорлари билан биргаликда ўз илмий ишларини муҳокама қилинди ва уларни амалиётга тадбиқ қилиш, шунингдек, Жанубий Кореянинг “Интеграциялашган технологиялар лабораторяси" ҳамда ТДИУ Самарқанд филиали, Иқтисодиёт факультети билан келишув шартномаси имзолашга эришилди.Ушбу илмий стажировкадан кўзланган асосий мақсад виртуал реаллик (ВР) ва 3D моделлаштиришни таълим муҳитида фойдаланиш интеграция технологияларини хорижий нуфузли университетлар тадқиқотчилари тажрибасида ўрганиш, сунъий интеллект асосида ВР муҳитида юз ифодаси кўринишини лойиҳалаш замонавий алгоритмларини ўзлаштириш,ВР инсон машинаси интерфейси тизими функционал тузилмасининг янги усуллари ҳақида кўникма ҳосил қилиш, ВР тизимлари ва 3D моделлаштиришни миллий виртуал муҳит ишлаб чиқишдаги замонавий структурасини ўрганиш, Метаверсе муҳитлари учун cунъий интеллектнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш услубларини ўрганишдан иборат эди. Стажировканинг дарслар режасига кўра халқаро талаба магистрлар билан ўқув машғулотларига қатнашилди.Машғулотлар давомида кейслар ишланди ҳамда лойиҳалар устида амаллар бажарилди. Стажировка режасига кўра профессор Др. Шиҳо Ким билан учрашув ташкил этилиб ҳамкорликлар ва лойиҳалар доирасида икки унуверситет биргаликда бажарилиши мумкин бўлган ишлар хусусида фикр алмашилинди. Бунинг натижасида соҳада мавжуд инновацион технологиялар, замонавий ускуналар билан олиб борилаётган илмий ишлар, технологияларнинг ишлаш жараёни ва уларнинг илмий натижалари билан танишишди.
Бугунги кунда хориж мамлакатларида виртуал таълимни баҳолаб борадиган бир қатор тизимлар мавжуд (Визерра, АлтСпаcеВР, SecondLife.com, vAcademia.com, Virbela.org, IMVU.com, Classvr.com, Сансар ва бошқалар).
Виртуал таълимни ўқитувчи, ўқувчи, тютор, тармоқ раҳбарлари ва таълимнинг бошқа компоненталарисиз тасаввур қилишнинг имкони йўқ. Худди инсонларга таълим бериш каби, виртуал таълимнинг асосий мақсади инсон томонидан виртуал ва бошқа имкониятларини ҳам эътибога олган ҳолда ҳақиқий дунёдаги ўз ўрнини аниқлаш ва унга эришишида кўмак беришдан иборат.
Гиёсов Улуғбек Эшпулатович стажировкани муваффақиятли якунлаб, сертификат била тақдирландилар. Илмий малака ошириш дастурига биноан, тадқиқотчи ушбу кафедра профессорлари билан биргаликда ўз илмий ишларини муҳокама қилиш ва уларни амалиётга тадбиқ қилиш, шунингдек, Жанубий Кореянинг “Интеграциялашган технологиялар лабораторяси" ҳамда ТДИУ Самарқанд филиали, Иқтисодиёт факультети билан келишув шартномаси имзоланди. Бунинг натижасида замонавий лабораториялар ускуналарида ишлаш амалиёти давомида Ўзбекистонда таълимга алоқадор биринчи виртуал борлиқ (ВБ) муҳити тадқиқ қилган ва яратиш ишлари амалга оширмоқда.



















O'zbekcha
Русский
English