Янгилик
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” 2024 йил 17 октябрдаги Ф-53-сон Фармойиши 1-иловасининг 43-бандида олий таълим ташкилотларида барча талабаларни қамраб олган ҳолда Конституция дарсларини ўтказиш вазифаси белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 4 декабрь декабрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Иқтисодиёт факультети таълим-тарбия маслаҳатчиси З.М.Мамадхонова Иқтисодиёт факультети 424-гуруҳ талабалари билан биргаликда янгиланган Конституция бўйича дарслар ташкил этилди. Ушбу суҳбатда Конституцияда давлат қурилишининг янги стратегик мақсади – ижтимоий давлат қуриш эканлиги белгилаб берилганлиги, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари жорий этилганлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамланганлиги таъкидлаб ўтилди.



















O'zbekcha
Русский
English