Янгилик
2024 йил 22 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида “Диний экстремизм жамият барқарорлигига таҳдид” мавзусида филиал юрисконсульти М.Холматов, гуруҳ тютори Бектемиров Шокир томонидан иқтисодиёт факультети, Бизнесни бошқариш таълим йўналиши 1 курс 124-гуруҳ талабалари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда бугунги кунда экстремизм ва терроризм алоҳида мамлакатларнинг миллий хавфсизлиги ва умуман жаҳон ҳамжамиятига жиддий таҳдид уйғотаётган омилга айланиши ҳақида кенг қамровли суҳбат бўлиб ўтди. Талабаларга ҳозирда турли хил экстремистик ва террорчи гуруҳ ва тоифалар ўзлари илгари сураётган ғояга эришиш мақсадида муқаддас ислом динини ўзига ниқоб қилиб олиб “жиҳод”, “такбир”, “шаҳид” ва “ҳижрат” каби ислом динида муқаддас саналган атамалардан нотўғри йўлда фойдаланишга уринмоқдалар ва баъзи шахслар томонидан қориштирилган ҳолда ва жоҳилона талқин қилинмоқда. Аслида, юқоридаги даъволарнинг барчаси биринчи навбатда ислом динига қарши қаратилган кураш ва ислом динини ёмон кўрсатиш ҳисобланади. Қолаверса, бутун дунё тинчлигига рахна солиш ва омма ўртасида турли хил ихтилоф ва барқарорсизликни уйғотиш, натижада жамиятни парокандаликка олиб келиш саналади. Шунингдек, бу ихтилофлар илмсизлик, жоҳиллик ва мутаассиблик оқибатида ҳам юзага чиқаётганлиги каби муаммоли шу билан биргаликда долзарб мавзуларда маълумотлар бериб ўтилди.



















O'zbekcha
Русский
English