ФИЛИАЛДА ДИРЕКТОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Ушбу учрашувда филиал директори, профессор О.Муртазаев , Иқтисодиёт факультети декан Ғ.Ибрагимов ва декан ўринбосарлар ҳамда "Таълим сифатини назорат қилиш бўлими" бошлиғи И.Ғаниев ва “Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими бош мутахассиси А.Ахмедов қатнашишди. Филиал директори ўз нутқида таълим соҳасидаги ўзгаришлар, талабаларнинг ижтимоий фаоллиги ва илмий ишланмалардаги ютуқларни алоҳида таъкидлади.
Учрашувнинг асосий мақсади талаба ёшлар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ечим топишга кўмаклашиш, шунингдек, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлди. Шунингдек, учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди ва университетдаги ўқиш жараёни, ижтимоий дастурлар ҳамда талабаларга ёрдам кўрсатиш бўйича фикрлар алмашишди.
Учрашув сўнгида директор ва талабалар ўртасида ишчан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва университетдаги ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар келишиб олинди. Тадбирнинг муваффақиятли ўтиши, университет ва талаба жамоаси ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлади.



















O'zbekcha
Русский
English