Ўзбекистон экологик партиясидан номзодлар билан учарашув ўтказилди.
2024 йил 9-октабр куни ТДИУ Самарқанд филиали фаоллар залида Ўзбекистон экологик партияси Самарқанд вилояти Кенгаши ва Самарқанд шаҳридаги M.Ulugъбек ва Тадбиркорлар маҳалласи фаоллари ҳамда филиал профессор-ўқитувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси экология партиясининг сайлов олди учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон экологик партияси Самарқанд вилояти Кенгаши раиси Б.Абдуллаев, Экология партиясидан Қонунчилик палатасига номзод А.Шамсиев ва экология партияси Самарқанд вилояти Кенгаши аъзоси Ф.Ахроровлар Ўзбекистон экологик партиясининг сайлов дастурининг асосий йўналишлари билан таништиришди.
Сўзга чиққанлар ҳозирги даврдаги экологик муаммолар, уларни келтириб чиқарувчи манбалар ва омиллар, уларнинг асосий сабаблари, табиий шароитларни ўзгариши оқибатида биосферада биологик ва экологик ўзгаришлар, минтақавий ва маҳаллий экологик муаммоларнинг шаклланиши ва ўзига ҳослиги, экологик муаммоларни келиб чиқишини табиий ва антропоген сабаблари, иссиқҳона эффекти, иқлим исиши оқибатларининг аҳоли соғлигига таъсири, тупроқ ва сув деградацияси, келажакдаги табиий шароитларни ўзгариш оқибатлари ҳақида тўхталиб бу борада Экологик партия тамонидан экологик муаммоларни олдини олиш бўйича чора тадбирлар, Ўзбекистонда экологик муҳитнинг ўзгариши билан боғлиқ муаммолар, ҳалқаро экологик муаммолар назорати ва табиий иқлим шароитини сақлашга доир масалалар сайлов дастурида кенг муҳокама қилиниши тўғрисида маълумотлар келтирилди.
Учаршув давомида сайловларни ўтказилиш тартиби кенг муҳокама қилиниб, Экология партиясидан Қонунчилик палатасига номзод А.Шамсиевни номзодини қўллаб қувватлаш таклиф қилинди.



















O'zbekcha
Русский
English