Кўчма амалий дарс
2024-йил 14-ноябрь куни ТДИУ Самарқанд филиали Иқтисодиёт (Озиқ-овқат тизимларини бошқариш) таълим йўналиши 2-курс 123-гуруҳ талабалари ва фан ўқитувчиси Э.З.Исақова ҳамроҳлигида “Ўсимликдан олинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси” фанидан Самарқанд агроинноватсиялар ва тадқиқотлар институтида Мева-сабзавотларни қуритиш ва доривор ўсимликларни қадоқлаш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш лабораториясида бўлишди. Лабораторияда талабалар хурмо, узум меваларини қуритиш технологияси ва доривор ўсимликлардан бўймадарон ва артишок ишлаб чиқариш технологияларини иш жараёнлари билан танишишди.Ишлаб чиқариш жараёнлари мобайнида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.



















O'zbekcha
Русский
English


