«Бағрикенглик ҳафталиги»
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Иқтисодиёт факультети 424-гуруҳ талабалари билан “Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ҳафталиги” ўтказилди.
Тадбирда талаба-ёшлар,таълим-тарбия маслаҳатчилари ва "Yashil iqtisodiyot ва барқарор бизнес " кафедраси ўқитувчиси Ҳамракулова Ойдин Давроновна қатнашдилар. Тадбирда "Yashil iqtisodiyot ва барқарор бизнес " кафедраси ўқитувчиси Ҳамракулова Ойдин Давроновна маъруза қилди. Маърузада бугунги «Бағрикенглик ҳафталиги» доирасида ташкил этилган маърифий тадбир университетда кўп миллатли катта оила туйғусини, миллатлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди. Турли миллат ва дин вакилларининг ўз салоҳиятини тўлақонли амалга ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун конституциявий кафолатлар белгиланган. Бунда, энг аввало, фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг қонун олдида тенглигини таъминлаш алоҳида эътиборга олинган.Мазкур соҳада Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий тамойиллари сирасига фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги, ижтимоий адолат, қонун устуворлиги, миллат ва элатларнинг маданий, тил ва диний қадриятлари, анъана ва урф-одатларини ўзаро ҳурмат қилиш киради.Конституциявий кафолатлар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, фуқароларга жамоат ва давлат қурилишида иштирок этишни таъминлайди деб айтиб ўтдилар.Тадбир сўнгида талабалар ўзлари қизиқтирган саволларига жавоб олишди.



















O'zbekcha
Русский
English