Янгилик
Маълумки, юртимизда хотин-қизларнинг ва болаларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий кафолатлари яратилган бўлиб, у замон талаби асосида такомиллаштириб борилмоқда.
Зеро, соғлом оилани шакллантириш орқали жамиятда юксак маънавий-ахлоқий муҳитни қарор топтириш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш ҳамда унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом бола туғилиши ва уни тарбиялаш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Афсуски, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга қарамасдан, салбий ҳолатлар, яъни хотин-қизлар, вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқлар, ўз ҳуқуқ ва эркинликларидан фойдаланишда тўсиқлар ҳали ҳам учраб турибди. Қолаверса, хотин-қизлар орасида ўз ҳуқуқларини яхши билмайдиган, мунтазам қийноққа учрагани учун қўрқоқ, ожиз, ҳимоясиз бўлиб қолганлари ҳам бор. Кўп ҳолатларда улар суд ёки бошқа органларга мурожаат қилмай, оилавий зўравонликка чидаб яшаб келмоқда. Янада ачинарлиси, бу зўравонликка унинг вояга етмаган фарзандлари ҳам гувоҳ бўлиб, уларнинг яхши муҳитда тарбияланиш ҳуқуқлари бузилмоқда.. Болаларнинг келажакка ишончи йўқоляпти, таълим олишга бўлган лаёқати пасаймоқда, руҳий ҳолатида кескин муаммолар келиб чиқяпти, шу орқали ота-оналик мақомига путур етяпти. Шу муносабат билан ТТЖ да Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши ташаббуси билан талаба-қизлар ўртасида аноним сўровнома ўтказилди.



















O'zbekcha
Русский
English