Экскурсия:ўтмиш саргузаштларига саёҳат
2024-йил 27-ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Иқтисодиёт факультети таълим-тарбия маслаҳатчилари З.М.Мамадхонова ва О.Норбоевлар талабалар билан биргаликда "Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи"га экскурсия қилишди. Саёҳатдан кўзланган мақсад талаба ёшларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этишдан иборат."Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи" Самарқанд давлат музей–қўриқхонасининг бош музейи сифатида фаолият юритиб келмоқда.Мутахассислар томонидан талабаларга музей экспозитсиялари: Мустақиллик экспозицияси, Ўзбекистон дунё маданиятлари чорраҳасида; Ўзбекистонда темирчилик тарихи ва металлга бадиий ишлов бериш санъати; Марказий Осиёда ёзувни пайдо бўлиши тарихи; Ўзбекистон тасвирий санъати дурдоналари; Ўзбекистонда анъанавий миллий кийиниш маданияти; Ўзбекистон каштачилик санъати; Ўзбекистон заргарлик санъати каби экспозитсиялар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.



















O'zbekcha
Русский
English