Янгилик
Ассалому алайкум, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалининг ҳурматли жамоа ва азиз талабалар!
Сизларни кириб келаётган 2025-йил билан чин дилдан табриклайман! Янги йил оилаларингизга фаровонлик, хонадонларингизга қут-барака, қалбингизга хотиржамлик ва бахт олиб келсин.
2024-йил университетимиз ҳаётида катта ютуқлар ва муҳим воқеалар йили бўлди, деб бемалол айта оламиз. Бу даврда нафақат республика, балки халқаро миқёсда ҳам университетимизнинг обрў-эътибори янада ошди. Илмий изланишлар сони ва сифати сезиларли даражада ортди, профессор-ўқитувчилар хорижий давлатларда тажриба орттириб қайтишди. Талабаларимиз эса халқаро конференциялар ва нуфузли танловларда юксак натижаларга эришдилар.
Шу билан бирга, йил давомида янги илмий лойиҳалар амалга оширилди, ўқув дастурлари замонавий талаблар асосида янгиланди ва талабаларимиз учун кенг имкониятлар яратилди. Маданий ва спорт тадбирлари, ижодий лойиҳалар, “Беш ташаббус” олимпиадалари, спорт мусобақалари муваффақиятли ташкил этилди. Бизнинг талабаларимиз халқаро спорт мусобақалари, "Заковат" интеллектуал турнирлари ва фан олимпиадаларида юқори натижаларни қўлга киритиб, Ватанимиз байроғини фахр билан баланд кўтаришди.
Ишончим комилки, барчамиз биргаликда 2025-йилда ҳам университетимизнинг нуфузини янада ошириш, юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиш учун астойдил меҳнат қиламиз.
Яна бир бор барчангизни Янги йил билан табриклайман! Янги марралар, ютуқлар ва билимлар барчамизга ҳамроҳ бўлсин!



















O'zbekcha
Русский
English