Янгилик
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида 2025 йилнинг 4 январь куни "Шарқ мутафаккирларининг меросини ўрганиш – инклюзив таълим миллий моделини яратишнинг муҳим негизи. Ногиронлик муаммосига замонавий ёндашув" ҳамда "Инклюзив таълимда шахсий таълим режасининг ўрни ва уларни тузиш тартиби" мавзуларида қисқа муддатли малака ошириш машғулотлари ўтказилди ва филиал профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этишди.
Мазкур ўқув семинарда хорижий мутахассислар (онлине режимида) жалб этилди. Буюк Британиянинг Writtle Университет профессори Henry Matthews мунозарали чиқиш қилди. Ўқув семинарда хорижда малака ошириш курсларида малака оширишдан ўтган тажрибали профессор-ўқитувчилар жалб этилди.
Мазкур семинарда Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети ҳузуридаги малака ошириш ва қўшимча таълим институтида малака оширган "Табиий, ижтимоий фанлар ва жисмоний маданият" кафедраси мудири, доцент Ў.Худаяров ва "Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари" кафедраси доценти А.Амонов ва “Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес” кафедраси доценти Ш.Пардаевлар томонидан чиқишлар қилинди.



















O'zbekcha
Русский
English



