Янгилик
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали "Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес" кафедраси томонидан талабаларининг қишки таътил даврини мазмунли ўтказиш мақсадида 2025 йил 7 январь куни "Иқтисодиёт назарияси" ва "Яшил иқтисодиёт" фанлари бўйича онлайн фан олимпиадасини натижалари эълон қилинди. Ушбу олимпиада ёшларга иқтисодий тушунчалар ва барқарор ривожланиш тамойилларини чуқур ўрганиш, шунингдек, яшил иқтисодиётнинг амалий жиҳатлари бўйича билимларини синаб кўриш имконини беради.
Онлайн фан олимпиадасида ғолиб бўлган талабалар:
1-ўрин Қурбонова Малика - Агробизнес ва инвестицион фаолият йўналиши 122-гуруҳ талабаси
2-ўрин Эсанов Миржахон -Рақамли иқтисодиёт йўналиши 122-гуруҳ талабаси
3-ўрин Ахмедов Рамазон-Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти йўналиши 223-гуруҳ талабаси



















O'zbekcha
Русский
English