Янгилик
2024 йил 17 январь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Иқтисодиёт факультети ташаббуси билан филиал кутубхонасида “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини рўёбга чиқариш мақсадида талаба-ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш ва уларни китоб ўқишга кенг жалб қилишга қаратилган тадбир ташкил этилди.Тадбир давомида Ўзбек адабиётининг машҳур асарлари – Абдулҳамид Чўлпоннинг “Кеча ва Кундуз” асари, Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан Чаён” романи ва Одил Ёқубовнинг “Улуғбек Хазинаси” бадиий асарлари тарғиб қилинди. Ушбу асарларнинг мазмуни, уларнинг миллий адабиёт ва тарихдаги ўрни ҳақида батафсил маълумот берилди. Талабалар китобларнинг мазмуни билан танишиб, уларнинг ижтимоий, маънавий ва тарбиявий аҳамиятини англаш имконига эга бўлдилар.Тадбирнинг асосий мақсади талабалар орасида китобга бўлган қизиқишни ошириш, уларнинг адабий билимларини бойитиш ҳамда китобхонлик маданиятини ривожлантириш эди. Асарлар муҳокамаси жараёнида талаба ёшлар ўз фикрларини баён қилиб, асарлардан олган таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Шу билан бирга, ўзбек адабиётининг буюк ижодкорлари яратган бадиий бойликларнинг ёш авлод тарбиясидаги ўрни яна бир бор таъкидланди.Мазкур тадбир ёшлар орасида китобга бўлган меҳрни кучайтиришга, уларни маънавий ривожлантиришга ва миллий қадриятларни янада чуқурроқ англашга хизмат қилувчи муҳим ташаббус сифатида алоҳида эътиборга лойиқдир.



















O'zbekcha
Русский
English