Янгилик
2025-йил 21-январ куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали "Таълим сифатини назорат қилиш" бўлими бошлиғи И.Ганиев, коррупсияга қарши кураш “Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими бош мутахассиси A.Aхмедов 2-таълим 2-босқич "Банк иши ва аудит" ҳамда "Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот таълим" йўналишлари, 2-таълим 2-босқич "Молия ва молиявий технологиялар" таълим йўналиши сиртқи бўлим талабалари билан учрашуви ўтказилди.
Учрашув давомида “Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими бош мутахассиси A.Aхмедов ва таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг бошлиғи И.Ганиев филиалда таҳсил олаётган талабаларга коррупсияга қарши курашиш бўйича филиалда қабул қилинган Дастури (Сиёсати), коррупсиянинг ҳар қандай кўринишига тоқацизлик, билим олиш жараёнида ҳалоллик, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўзлаб берилди. Талабаларга Ўзбекистон Республикасининг “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни, “Коррупсиясиз соҳа” лойиҳаси асосида амалга оширилаётган ишлар, филиалда қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, “Одоб ахлоқ кодекси”, “ Ички тартиб қоидалар” ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигидаги коррупсион жиноятлар учун тегишли моддалар бўйича тушунчалар берилди.



















O'zbekcha
Русский
English