Янгилик
Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директорнинг биринчи ўринбосари Х.И.Турдибеков, филиал профилактика инспектори Д.Шодмонов, ёшлар билан ишлаш,маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи, декан ўринбосарлари, факультет тюторлари, ёшлар етакчиси ва "Қалқон" гуруҳи аъзолари иштирокида "Гиёҳвандлик наркожиноятлар профилактикаси борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш" га қаратилган давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур давра суҳбатида, “Таълим муассасаларида ёшлар орасида психофаол моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишларини ташкил этиш механизмлари” бўйича услубий қўлланма яратилганлиги ҳақида тушунча берилиб, мазкур қўлланма тарбиявий ишларга масъул бўлган ходимлар, профессор-ўқитувчилар, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича мутахассислар ҳамда тюторларга тарқатилди.
Суҳбат сўнгида ушбу қўлланма гиёҳвандлик ва наркожиноятлар профилактикаси борасидаги билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилиши тушунтириб ўтилди.



















O'zbekcha
Русский
English