Янгилик
Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, филиалда Президент қарорлари, Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва бошқа вазирликлар буйруқлари, Ҳайъат қарорлари, филиал қарорлари бажарилиши ҳамда ижро интизомига риоя қилишнинг ҳолати тўғрисида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи N.J.Toъхтамуродова ҳисобот берди.
Шундан сўнг, филиалда юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури (“Йўл харитаси”)га асосан ўқув-методик таъминотининг ҳолати тўғрисида ахборотни Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ф.Б.Ахроров тингланди.
Филиалда юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури (“Йўл харитаси”)да белгиланган вазифаларни “Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари” кафедрасида ижроси юзасидан Кафедра мудири У.Убайдуллаев ҳамда филиал жамоатчилик кенгашининг раиси С.А.Алиқулов ҳисобот бердилар.
Шу билан бирга, филиалининг ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминланганлиги, уларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатларга мослиги ҳамда лаборатория дарсларини профессор-ўқитувчилар томонидан ўтказилиш аҳволи ва улардан талабаларнинг ўқув жараёнида фойдаланиш самарадорлиги тўғрисида Ўқув-услубий бўлим бошлиғи З.С.Бобомуродов, кафедра мудирлари (У.Худаяров, У.Убайдуллаев), Таълим сифатини назорат қилиш бўлим бошлиғи И.М.Ганиев маълумот бердилар.
Филиалнинг 2024-йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботи ва 2025-йилга мўлжалланган моддий-техника базасини мустаҳкамлаш соҳасидаги устувор вазифалари тўғрисида Ишлар бошқармаси бошлиғи А.Р.Сафаров, Бош ҳисобчи Р.А.Эшалиев, Режа ва молия бўлими бошлиғи М.Қ.Уроловдан тингланди.
Шунингдек, филиалда кадрлар малакасини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида Илмий тадқиқот ишлари 1-тоифали муҳандиси У.Умиров ва кафедра мудирлари(Б.Мирсанов, У.Худаяров, У.Убайдуллаев, О.Пардаева, Р.Ғайбуллаев ,М.Мардонов) маълумот бердилар.
Қолаверса, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари З.Х.Абдуллаев томонидан илмий даражали ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш миқдорини тасдиқлаш тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.
“Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес” кафедраси мудири, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент О.Пардаевани “Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг инновацион усулларини яратиш” мавзусидаги лойиҳани Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан эълон қилинган амалий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар танловига тавсия этиш тўғрисида муҳокама олиб борилди.
Рақамли таълим технологиялари маркази бошлиғи Й.Д.Эшонқулов томонидан филиалида рақамлаштириш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, филиалда мустақил изланувчиси Кудратова Ирода Турдибаевнанинг 08.00.08 - “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” ихтисослигида иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражаси олиш учун “Инновацион иқтисодиёт шароитида агросервис хизматларини кўрсатувчи корхоналар самарадорлиги таҳлилини такомиллаштириш (Самарқанд вилояти “Агрокимё” сервис хизматини кўрсатувчи корхоналар материаллари мисолида)” тасдиқланган диссертация мавзусини тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” ва 08.00.04 - “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” ихтисосликлари туташлигида “Инновацион иқтисодиёт шароитида пахта-тўқимачилик кластерларида агросервис самарадорлигини ошириш йўллари” мавзусига ўзгартириш бўйича муҳокама этилди ва тасдиқланди.
Йиғилиш сўнгида “Молия, солиқ ва банк иши ” кафедраси мудири проф. Гайбуллаев Раҳим Муродович профессорлик ҳамда "Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари" кафедраси доценти А.А.Каримов дотдентлик илмий даражаси дипломи билан тақдирланишди.



















O'zbekcha
Русский
English