Янгилик
Жорий йилнинг 3-феврал куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Бухгалтерия ҳисоби ва молия” факультетида ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари B.Qoъзибоев, профилактика инспектори Д.Шодмонов, инспектор Т.Каримов, таълим-тарбия маслаҳатчиси Б.Аблакулов ҳамда БИ-224 гуруҳ талабалари иштирокида “Диний экстремизм ва терроризм – жамият тараққиётига таҳдид” мавзусида суҳбат ташкил этилди.
Тадбир давомида диний экстремизм ва терроризмнинг давлат ҳамда жамият ҳаётига салбий таъсири, унинг аянчли оқибатлари ҳақида фикр юритилди. Талабалар бундай зарарли ғоялардан йироқ бўлишга, мустақил фикрлашга ва огоҳ бўлишга чақирилди.
Шунингдек, бугунги кунда дунёнинг айрим мамлакатларида кузатилаётган нотинчлик ва беқарорлик ҳолатлари мисол қилиб келтирилиб, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг бебаҳо неъмат экани таъкидланди. Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, ёшларга яратилаётган шароитларнинг қадрига етиш зарурлиги қайд этилди.
Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.



















O'zbekcha
Русский
English