Янгилик
2024-2025 ўқув йилида Иқтисодиёт факультети кундузги таълим шакли 60310100 – “Иқтисодиёт (қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти)” бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган 3-босқич талабалари 2025-йил 3-февралдан бошлаб баҳорги семестр давомида дуал таълим шаклида ўқишларини давом эттирадилар.
Мазкур тизим Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги № 4/1-сонли Ҳайъат қарорига, шунингдек, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали директори томонидан 2025-йил 27-январда тасдиқланган №19-Т-сонли буйруққа асосан ташкил этилди.
Дуал таълим шакли асосида талабалар ҳафтада уч кун дарс машғулотларида қатнашиб, икки кун малакавий амалиёт ўташлари белгиланган.
Ушбу тизим корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилиб, талабаларнинг назарий билимларини амалиёт билан мустаҳкамлашга қаратилган.
Шу муносабат билан Иқтисодиёт факультети декани Ғ.Ибрагимов, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Л.Эшонқулов, “Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес” кафедраси мудири О.Пардаева ҳамда амалиёт раҳбари С.Ибрагимов томонидан талабалар билан учрашув ўтказилди. Унда:
- Дуал таълим тизимининг мазмуни ва аҳамияти
- Талабалар учун амалиёт жараёнида қўйиладиган асосий талаб ва мажбуриятлар
- Амалиёт давомида бажарилиши лозим бўлган ишлар ва ҳисобот топшириш тартиби
ҳақида батафсил тушунтириш берилди.
Учрашув давомида талабалар дуал таълим тизими билан боғлиқ саволлар бериб, уларга тегишли тартибда ечим топиш бўйича тавсиялар берилди.
Мазкур амалиёт талабаларга касбий тажриба орттириш ва келажак фаолиятларига пухта тайёргарлик кўриш имконини беради.



















O'zbekcha
Русский
English