Янгилик
2025-йил 4- феврал куни Бухгалтерия ҳисоби ва молия факультети 3- босқич Статистика( тармоқлар ва соҳалар бўйича ) таълим йўналиши СА-122 гуруҳ талабалари учун ТДИУ Самарқанд филиали директорининг 2025-йил 25-январдаги "2024- 2025-ўқув йилида кундузги таълим шаклида 3- босқич талабаларининг дуал таълим шаклида амалиётини ташкил этиш тўғрисида" ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида талабаларга дуал таълим шаклида ( 3+2 ) малакавий амалиётни жорий этиш бўйича филиал Ўқув услубий бошқарма бошлиғи З.Бобомуродов, Бухгалтерия ҳисоби ва статистика кафедраси мудири М.Мардонов ,филиал амалиётлар бўлими бошлиғи ва амалиёт раҳбар ўқитувчилар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
- Дуал таълим тизимининг мазмуни ва аҳамияти
- Талабалар учун амалиёт жараёнида қўйиладиган асосий талаб ва мажбуриятлар
- Амалиёт давомида бажарилиши лозим бўлган ишлар ва ҳисобот топшириш тартиби
ҳақида батафсил тушунтириш берилди.
Учрашув давомида талабалар дуал таълим тизими билан боғлиқ саволлар бериб, уларга тегишли тартибда ечим топиш бўйича тавсиялар берилди.
Мазкур амалиёт талабаларга касбий тажриба орттириш ва келажак фаолиятларига пухта тайёргарлик кўриш имконини беради.



















O'zbekcha
Русский
English