Янгилик
2025-йил 6-феврал куни ТДИУ Самарқанд филиалининг Бухгалтерия ҳисоби ва молия факультети 3-босқич, “Солиқлар ва солиққа тортиш” (фаолият турлари бўйича) таълим йўналиши талабалари учун дуал таълим шаклидаги малакавий амалиёти бошланди.
Мазкур амалиёт ТДИУ Самарқанд филиали директорининг 2025-йил 25-январдаги “2024-2025 ўқув йилида кундузги таълим шакли 3-босқич талабаларининг дуал таълим шаклида амалиётини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ ташкил этилди.
Шу муносабат билан, ТДИУ Самарқанд филиали “Солиқлар ва солиққа тортиш” (фаолият турлари бўйича) таълим йўналишининг СТ-122-гуруҳ талабалари учун Самарқанд вилояти Солиқ бошқармасида (ҳафтанинг пайшанба ва жума кунлари) “Дуал” таълим амалиёти ташкил қилинди ва 2025-йил 6-феврал куни талабалар амалиёти бўлими бошлиғИ С.Каримов ҳамда “Дуал” таълим амалиёт раҳбари Ш.Туйчиев томонидан ушбу талабаларга тушунчалар берилди.
Бу амалиёт талабалар учун назарий билимларини амалиёт билан мустаҳкамлаш ва касбий кўникмаларини ривожлантириш имкониятини тақдим этади.



















O'zbekcha
Русский
English