Янгилик
2025-йил 7-феврал куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида “Гиёҳвандликка қарши кураш” ойлиги доирасида “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида тадбир ўтказилди.
Тадбирни ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директорнинг биринчи ўринбосари Х.И. Турдибеков очиб, ёшларни гиёҳвандлик иллатидан огоҳ бўлишга чақирди. Шундан сўнг, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиали наркологи Н.З. Негматова талаба-ёшларга гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ва келиб чиқиш сабаблари ҳақида батафсил маълумот берди.
Самарқанд шаҳар 2-сон ИИБ ходими Т. Абдувалиев ва филиал профилактика инспектори Д. Шодмоновлар гиёҳвандликка қарши онгни шакллантириш, жамиятда ёшларнинг умр йўли учун тузоқ бўлаётган гиёҳвандлик савдосига чорловлар ва йигит-қизларни бу заҳри қотилни истеъмолчисига айлантиришга уринишлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этдилар.
Бундан ташқари, филиалга бириктирилган шифокор С.Д. Мустафақулова мамлакатимизда ушбу зарарли иллатга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритди.



















O'zbekcha
Русский
English