Янгилик
2025-йил 7-феврал куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Иқтисодиёт факультети 1-босқич 124-гуруҳ талабалари таълим-тарбия маслаҳатчиси О. Норбоев бошчилигида “Миллий қадриятлар ва уларнинг миллат маънавиятидаги ўрни” шиори остида Ҳунарманд уюшмаси Самарқанд вилоят бошқармасига саёҳат уюштирди.
Саёҳат давомида талабалар миллий ҳунармандчиликнинг турли йўналишлари билан яқиндан танишиб, миллий чолғу асбоблари ҳамда ҳунармандлик намуналари ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишди. Ҳунарманд уюшмаси нафақат ўз даврида, балки ҳозирги кунда ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, миллий санъатимизни ривожлантириш ва хорижий сайёҳларни жалб этишда муҳим рол ўйнамоқда.
Мазкур тадбир талабаларни миллий қадриятлар ва анъанавий ҳунармандчилик мероси билан таништиришда муҳим аҳамият касб этди. Бундай ташаббуслар ёшларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш, миллий ўзига хосликни англаш ва келажак авлодга қадриятларни етказиш йўлида катта аҳамиятга эга эканини яна бир бор исботлади.



















O'zbekcha
Русский
English


