Янгилик
Тадбир Буюк ўзбек шоирлари ва давлат арбоблари Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунларига бағишланган бўлиб, “Ўзбек тили ва хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчилари томонидан "Боқий маънавий мерос" номли адабий-бадиий дастур тақдим этилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир ва журналист Зубайдулло Ибрагимов ҳамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бош мутахассиси, шоира Зуҳрабегим Эшонқулова меҳмон сифатида иштирок этдилар. Шунингдек, тадбирнинг муваффақиятли ва кўтаринки руҳда ўтишига филиалнинг талаба-ёшларининг фаоллиги ва иқтидорлари сезиларли таъсир кўрсатди.
Тадбир давомида фаол иштирок этган талабалар махсус сертификатлар билан тақдирландилар.



















O'zbekcha
Русский
English