Янгилик
Ушбу учрашувда Филиал директори, профессор О.Муртазаев, Таълим сифатини назорат қилиш бўлим бошлиғи И.Ғаниев, Ўқув услубий бошқарма бошлиғи З.Бобомуродов, Коррупцияга қарши курашиш "Комплаенс назорат" бўлими бошлиғи А.Ахмедов, Иқтисодиёт факультети декани Ғ.Ибрагимов, кафедра мудири О.Пардаева, филиал етакчиси Ф.Тошпўлатов, декан ўринбосари Л.Эшонқулов ва Таълим тарбия маслаҳатчиси О.Норбоев ҳамда МР-124, АТТ-124-гуруҳ талабалари қатнашишди.
Филиал директори ўз нутқида таълим соҳасидаги ўзгаришлар, талабаларнинг ижтимоий фаоллиги ва илмий ишланмалардаги ютуқларни алоҳида таъкидлади. Учрашувнинг асосий мақсади талаба ёшлар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топишга кўмаклашиш, шунингдек, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлди. Шунингдек, учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди ва филиалдаги ўқиш жараёни, ижтимоий дастурлар ҳамда талабаларга ёрдам кўрсатиш бўйича фикрлар алмашишди.
Учрашув сўнгида директор ва талабалар ўртасида ишчан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва филиалдаги ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар келишиб олинди. Тадбирнинг муваффақиятли ўтиши, филиал ва талаба жамоаси ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлади.



















O'zbekcha
Русский
English