Янгилик
2024 йил 23 декабрь куни “Табиий, ижтимоий фанлар ва жисмоний маданият” кафедраси доценти Э.И.Хамдамова раҳбарлигида Иқтисодиёт факультети 3-босқич 60310100-Иқтисодиёт (озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти) таълим йўналиши талабалари “Барқарор ривожланиш асослари” фанидан дастурда белгиланган кўчма амалий машғулот дарси юзасидан Самарқанд давлат университети, Биология факультетига қарашли “Зоология музейи” ва “Ўқув-тажриба иссиқхонасига” бордилар. Музей Ўзбекистондаги энг йирик табиий тарих музейларидан бири бўлиб, 1934 йилда ташкил этилган. Ҳозирги кунда илмий тўпламларида 5000 дан ортиқ экспонатлар мавжуд. Музейнинг умумий майдони 270 квадрат метрни ташкил этади, шундан 140 м² экспозиция учун, 120 м² эса холдинглар учун. Музейда Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг “Қизил китоби”га киритилган қушлар, судралиб юрувчилар, балиқ ва ҳашаротларнинг экспонатлари тақдим этилган.
Шундан сўнг, талабалар иссиқхона ўқув-тажриба участкасига бордилар. Иссиқхона 1970-71 йилларда қурилган бўлиб, ҳозирда доривор, мевали ва манзарали ўсимликларнинг 250 дан ортиқ тури, навлари ва шакллари сақланади. У ерда талабалар ўзларининг илмий ишларини ҳар хил табиий кузатишларини олиб бориб, натижаларини таҳлил қилишади.
Гуруҳ талабалари кўчма машғулот дарсларида кўплаб ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди ва маълумотларга эга бўлишди.



















O'zbekcha
Русский
English