Янгилик
Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 16.08.2022 йилдаги 450-сон “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича намунавий концепцияни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорига асосан маҳаллалардаги мавжуд аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартириш, республика, вилоят, туман ва шаҳарларда кўрсатиладиган давлат хизматлари ва манзилли молиявий қўллаб-қувватлаш инструментларини бевосита маҳалла даражасига тушириш мақсадида ТДИУ Самарқанд филиали “Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес” кафедраси ўқитувчиси доцент Ш.Х. Пардаев Самарқанд вилояти Самарқанд тумани “Хишрав” маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан танишди ва тадбиркорлик бўйича амалий тавсиялар берди.



















O'zbekcha
Русский
English