ФИЛИАЛДА ДИРЕКТОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Ушбу учрашувда филиал директори, профессор О.Муртазайев, Ёшлар масалалари, маънавий ва маърифий ишлар бўйича биринчи ўринбосари Ҳ.Турдибеков, Иқтисодиёт факултети декан Ғ.Ибрагимов ҳамда "Таълим сифатини назорат қилиш бўлими" бошлиғи И.Ғанийев қатнашишди. Филиал директори ўз нутқида кейинги йилларда таълим соҳасидаги ислоҳотлар, талабаларнинг ижтимоий фаоллиги ва илмий ишланмалардаги ютуқлар ҳақида алоҳида таъкидлади.
Учрашувнинг асосий мақсади талаба ёшлар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва йечим топиш, шунингдек, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлди. Учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар беришди ва филиалдаги ўқиш жараёни, ижтимоий-иқтисодий дастурлар ҳамда талабаларга ёрдам кўрсатиш бўйича фикрлар алмашинилди.
Учрашув сўнгида директор ва талабалар ўртасида ишчан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва филиалдаги ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар ҳақида келишиб олинди.



















O'zbekcha
Русский
English