Кенгаш йиғилиши
Кенгаш давомида филиалда юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури (“Йўл харитаси”)да белгиланган вазифаларни “Бухгалтерия ҳисоби ва статистика” кафедрасида ижроси юзасидан ҳисоботлар кафедра мудири М.Мардонов ва Ўқув-услубий бўлим бошлиғи З.Бобомуродов томонидан тақдим этилди.Шу билан биргаликда таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи И.М. Ғаниев томонидан филиалнинг 2025 йил рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича вазифалар ва бажарилиши зарур бўлган ишлар тўғрисида таклифлар берилди. Бундан ташқари Илмий унвонларга тавсия этиш тўғрисида бир қанча таклиф ва мулоҳазалар олиб борилди. Кенгаш сўнгида “Табиий, ижтимоий фанлар ва жисмоний маданият” кафедраси ўқитувчиси Эъзозхон Зокировна Исақовани "Қишлоқ хўжалиги" фанлари бўйича фалсафа доктори PhD илмий даражаси дипломи билан тақдирлашди.



















O'zbekcha
Русский
English