"Халқаро маркетинг" фанидан очиқ амалий дарс ўтказилди.
Дарсни "Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес" кафедраси доценти в.б. Пардаев Шерзод Холмуродович олиб борди. Ушбу дарсда халқаро ва глобал бозорларда маркетинг коммуникацияси, унинг воситалари, тизими ва сотувни рағбатлантириш ҳақида баҳсли мунозаралар, савол-жавоблар асосида маъруза ташкил қилинди.
Очиқ маъруза дарсида кафедра профессор-ўқитувчилари ва "Ишонч" дўконлар тармоғи Самарқанд шаҳар бўлими “Товарларни реклама қилиш ва коммуникация” бўлими бошлиғи Суюнов Мақсудали ва “Реализация қилинган товарларга шартнома қилиш” бўлими ходими Шарифжон Ортиқовлар эксперт сифатида таклиф қилинди. "Ишонч" дўконлар тармоғи ходимлари товарларни илгари суришда қўлланиладиган замонавий коммуникация ва унинг воситалари, жорий қилинаётган акциялар, уларнинг тартиб-қоидалари тўғрисида батафсил тушунчалар берди.
Очиқ маъруза дарси савол-жавоблар асосида қизиқарли ва кўтаринки руҳда якунланди.



















O'zbekcha
Русский
English