Янгилик
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Бухгалтерия ҳисоби ва молия факультети талабалари ўртасида “Диний экстремизм ва терроризмни салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда “Табиий,ижтимоий ва жисмоний маданият” кафедраси доценти Л.Эшонқулов ва тюторлар A.Sa'динов, Ғ.Сулаймонов, Б.Аблакулов ҳамда 1-босқич СТ-124 гуруҳ талабалари иштирок этишди.
Суҳбат давомида Л.Эшонқулов томонидан талабаларга бугунги кунда ёшлар таълим-тарбиясига таъсир этувчи омиллар, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти, маънавий таҳдидлардан, диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш, турли ғоявий зидлик, бузғунчилик, ақидапараст ва мутаассиб оқимларининг ботил ақидаларига эргашиб қолмаслик ҳақида ўзларининг керакли билим ва тавсиялари билан талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.



















O'zbekcha
Русский
English