“Психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни филиалда талабалар билан “Психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш бўлими ходимларидан Ҳасанов Феруз Тўлқинович, Қобилов Равшан Солиевич ва Давуров Ойбек Бердиқуловичлар иштирок этишди.
Тадбир давомида психотроп маҳсулотларнинг инсон организми учун салбий оқибатлари, гиёҳвандлик иллатининг салбий ва ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил маълумотлар берди. Шунингдек, Самарқанд вилоятида “Гиёҳвандлик ва психотроп моддалар ноқонуний савдосини олдини олиш” борасида амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар берилди. Учрашув якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.“Психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.



















O'zbekcha
Русский
English