“Диний экстремизм ва терроризмга қарши бирга курашамиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Учрашувда бугунги кунда экстремизм ва терроризм алоҳида мамлакатларнинг миллий хавфсизлиги ва умуман жаҳон ҳамжамиятига жиддий таҳдид уйғотаётган омилга айланди. Умумбашарий муаммога айланган экстремизм ва терроризмни жаҳон ҳамжамияти фақат биргаликда, турли тор геосиёсий манфаатлардан воз кечган ҳолда ҳаракат қилибгина енга олиши мумкинлиги аксарият давлатлар томонидан тан олинган айни ҳақиқатдир. Талабаларга диний экстремизм, терроризм ва миссионерлик-хавфсизликка таҳдид мавзусида маълумотлар бериб ўтди. Мазкур Ахборот ва тюторлик соатида талабаларга миссионерлик, диний экстремизм ва терроризм, трансмиллий жиноятчилик ва наркотрафик таҳдидларига қарши самарали курашиш, кибертерроризм тушунчаси ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг мазмун-моҳияти, таҳдидларга қарши курашиш учун маънавий, маърифий-мафкуравий ишларни янада жадаллаштириш ва янги босқичга кўтариш ҳамда бу соҳада ягона мақсад йўлида бирлашиш тўғрисида барча керакли маълумотлар бериб ўтилди.



















O'zbekcha
Русский
English