Янгилик
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида "Директор ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди. Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда барча шарт-шароитларни яратиб бериш борасида салмоқли ишлар qilinmoqda.Shu муносабат билан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида филиал директори профессор О. Муртазаев иштирокида Иқтисодиёт факультети 1- босқич талабалари, факультет декани, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари билан очиқ мулоқот учрашувини ўтказилди.Учрашувни Иқтисодиёт факультети декани Ғ.Ибрагимов очиб бериб, талабаларга филиал ички тартиб қоидалари ҳақида тушунчалар бериб ўтдилар. Филиал директори профессор О. Муртазаев ўз нутқида, филиалда сўнгги йилларда талабалар ҳамда профессор-ўқитувчиларга яратиб берилаётган қулайликлар, шарт-шароитлар, шунингдек, эндиликда амалга ошириладиган истиқболдаги режалар хусусида сўз юритди. Шунингдек, ҳозирда таълим жараёнларига тайёргарлик кўриш ҳамда таълимни сифатли давом эттириш, чин етим ва ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга, албатта, кўмак берилиши маълум қилинди. Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директорниниг биринчи ўринбосари Х.И.Турдибеков ҳам сўзга чиқиб талабаларга бўш вақтларида фойдали ишлар билан шуғулланиши, олимпиадаларга тайёргарлик кўришлари борасида таклифларини билдириб ўтди.



















O'zbekcha
Русский
English