Фарзандимнинг тақдирига бефарқ емасман.
Иқтисодиёт факультетида “Фарзандимнинг тақдирига бефарқ эмасман” шиори остида талаба-ёшларнинг ота-оналари билан йиғилиш ташкил этилди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали ҳамда талаба-ёшларнинг ота-оналари билан конгресс йиғилиш ташкил этилди. 2024 йилнинг 9 ноябрь куни ТДИУ Самарқанд филиалида “Талабаларнинг ота-оналарини олий таълим муассасалари ички тартиб қоидалари, ҳемис ва кредит–модуль тизими” мавзусида филиал раҳбарияти томонидан Иқтисодиёт факультети 1-босқич талабаларининг ота-оналари билан “Фарзандимнинг тақдирига бефарқ эмасман шиори остида конгресс йиғилиш ташкил этилди. Учрашувда Филиал ўқув ишлари бўйича проректор Ф.Ахроров, Таълим сифатини назорат қилиш бўлим бошлиғи И.Ғаниев, Коррупцияга қарши курашиш комплекс назорат бўлими бошлиғи, А.Аскаров,филиал профилактика инспектори Д.Шодмонов, Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари И.С.Шукуров, Ёшлар масалалари бўйича декан ўринбосари Б.Қўзибоев, таълим тарбия маслаҳатчилари, талаба-ёшларнинг ота-оналари иштирок этишди. Йиғилишни филиал ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари И.С.Шукуров – кириш сўзи билан очиб берди. Филиал ўқув ишлари бўйича проректор Ф.Ахроров ўз сўзида ота-оналарни ташрифи билан қутлаб, таълим тизимида бўлаётган ислоҳотлар, талабалар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида ахборот берди. Ўқитишнинг модуль кредит тизими, HEMIS дастури ва унинг аҳамиятини тушунтириб, ота-оналар ушбу тизим орқали фарзандларининг ўқишини назорат қилишлари мумкинлиги ҳақида тўхталиб талабаларнинг дарсларга қатнашиши ҳақида ва бошқа тегишли бўлган масалалар юзасидан уларнинг ота-оналарини яқиндан, атрофлича таништириш ва ота-оналар билан фарзандлари тарбияси борасида мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш кераклигини таъкидлаб ўтди. Таълим сифатини назорат қилиш бўлим бошлиғи И.Ғаниев, йиғилишда иштирок этаётган талабаларнинг ота-оналарини бугунги йиғилишдан кўзланган асосий мақсад, талабаларга яратилган шарт-шароитлар, хорижий давлатлар билан тузилган шартнома ва ҳамкорлик алоқалари ҳамда бошқа муҳим маълумотлар бериб ўтди. Йиғилиш сўнгида ота-оналар фарзанди ўқишга киргандан сўнг, дунёқараши ва фикрлаши маълум ижобий ўзгаришлар бўлаётганини таъкидлаб, профессор-ўқитувчиларга миннатдорлик билдирди. Талаба-ёшлар ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан атрофлича жавоб олишди.



















O'zbekcha
Русский
English




