Кўчма амалий дарс
Жорий йилнинг 8 октябрь куни ТДИУ Самарқанд филиали Иқтисодиёт факультети "Қишлоқ xo‘jaligi iqtisodiyoti" 122-guruh ва "Озиқ - овқат ресурслар iqtisodiyoti" 123-гуруҳ таълим йўналишлари талабалари фан ўқитувчилари Э.И.Хамдамова ва Э.З.Исақовалар ҳамроҳлигида “Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш” фанидан “Дон ва дон маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш” мавзусидан кўчма амалий дарсни Жомбой туманидаги " Жомбой дон маҳсулотлари АЖ"да ўтказишди. Кўчма дарс мобайнида талабалар донни сақлаш элеваторида бўлишиб, донни сақлаш жараёнидаги ишларни кўздан кечиришди. Шу ўринда «Жомбой дон» ҳақида икки оғиз. Корхонанинг қурилиш ишлари 1968 йилда бошланган. 1974 йилда фаолиятини бошлаган бўлиб фермерлардан йиллик дон қабул қилиш элеватори 100 минг тоннага тенг. Талабалар сўнгра донни қайта ишлаш бўлимида бўлишиб ун ва манний ёрмаси ишлаб чиқариш жараёнларни амалда кўришиб, Туркиянинг «Эркан Макина» компанияси ишлаб чиқарувчи янги қувват тежамкор тегирмон 1,4 миллион АҚШ доллари эвазига олиб келиб ўрнатилган бўлиб. Қувват тежамкор бу тегирмон атмосферага оддий тегирмонлардан 0,6 фоиз камроқ чанг чиқаради. Тегирмон соатига 20 тонна буғдойни қайта ишлай олади. Ўрнатилган 20 дона станоклар кунига 300 тонна донни қайта ишлаш қувватига эга. Жомбойдаги комбинатнинг 1993 йил ўрнатилган олдинги тегирмони 1 тонна буғдойни қайта ишлаш учун 115 кВт қувват сарфлаган бўлса, янги ускуна бу учун 75 кВт электр қуввати сарфлайди. Талабалар кўчма дарс давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.



















O'zbekcha
Русский
English



