Ёшлар орасида радикаллашувнинг олдини олишга бағишланган давра суҳбати
2026 йил 14 апрель куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Иқтисодиёт факультетида ёшлар орасида радикаллашувнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий ва маънавий саводхонлигини ошириш ҳамда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирни ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича директор маслаҳатчиси С. Турсунов олиб борди. Шунингдек, факультет таълим-тарбия маслаҳатчиси З. Мамадханова ҳам фаол иштирок этди. Суҳбат давомида радикаллашувнинг келиб чиқиш сабаблари, унинг салбий оқибатлари ҳамда унинг олдини олиш йўллари кенг муҳокама қилинди. Якунда талабаларда огоҳликни ошириш, мустақил фикрлашни ривожлантириш ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш муҳимлиги таъкидланди.



















O'zbekcha
Русский
English


