ESHIMOV RAXMON RUSTAMOVICH

ESHIMOV RAXMON RUSTAMOVICH

Доцент 1,00 ставка, Доцент 0,50 ставка

Асосий маълумотлари

Ilmiy unvon
Доцент
Ilmiy daraja
Фан номзоди, PhD
Qabul qilish kunlari
Сешанба, Жума, Шанба
Qabul qilish vaqti
14:00 - 16:00
Biografiyasi

Эшимов Рахмон Рустамович 1989-йилда туғилган, миллати ўзбек.

2011-йилда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент давлат ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали “Информатика ва ахборот технологиялари” йўналиши бўйича тамомлаган. 2013-йилда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент давлат ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали “Компютер тизимлари ва уларнинг дастурий таъминоти” мутахассислигини тамомлаган.

2022-йил 1-февралдан буён педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига ега.

2021-йил 24-декабр куни Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03 рақамли Илмий Кенгашда “Махсус мактаб интернатлар таълимига оид компютер имитацион моделлар яратиш ва жорий этиш технологиялари (6-7 синф физика дарслиги мисолида)” мавзусида 13.00.06 – Електрон таълим назарияси ва методикаси бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини мувафаққиятли ҳимоя қилган.

Унга Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссиясининг 2022-йил 1-февралдаги 311/1-сонли баённомасига асосан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси берилган (01№006245).

Умумий иш стажи 15 йил, илмий ва педагогик иш стажи 13 йил.

Меҳнат ва илмий педагогик фаолиятининг асосий босқичлари:

  • 2011-2013 йй. Самарқанд ахборот коммуникация технологиялари ва саноат касб-ҳунар коллежи ишлаб чиқариш таълим устаси;
  • 2013-2014 йй. Самарқанд ахборот коммуникация технологиялари ва саноат касб-ҳунар коллежи бўлим бошлиғи;
  • 2014-2017 йй. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти “Ахборот ресурс маркази Ахборот технологиялари” бўлим мудири;
  • 2017-2019 йй. Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти катта илмий ходим изланувчиси;
  • 2019-2020 йй. Самарқанд вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази “Аниқ ва табиий фанлар методикаси” кафедраси ўқитувчиси;
  • 2020-2022 йй.     Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектур-қурилиш институти “Ахборот технологиялари” кафедраси ўқитувчиси;
  • 2023-2023 йй.-    Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектур-қурилиш институти “Ахборот технологиялари” кафедраси доценти в.б.
  • 2023-2024 йй.   Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали "Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари" кафедраси доценти в.б
  • 2024- й.х.в Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали "Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари" кафедраси доценти

- 2023 йилдан буён Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали “Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари” кафедраси доценти вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келмоқда.

Р.Р.Эшимов магистратура мутахассислиги ва бакалавр таълим йўналишидаги талабаларга “Иқтисодиётда ахборот коммуникация тизимлари ва технологиялари”, “Дастурлаш технологиялари”, “Рақамли бизнес моделлар”, “Маълумотлар базаси”, “Тадқиқот усуллари ва кўникмалари”, “JAVA дастурлаш тили”, “Дастурлашга кириш”, “Операцион тизимлар”, “Махсус фанларни ўқитиш методикаси”, “График дастурий таъминот” фанларидан маъруза ва амалий машғулотларини олиб боради.

Жумладан, 2022-2023-ўқув йилида магистратура босқичининг 70310501 -Рақамли иқтисодиёт, 70410101-Бухгалтерия ҳисоби(тармоқлар ва соҳалар бўйича), 70310102-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) мутахассислигига 20 соат маъруза, 22 соат амалий машғулот, бакалавр босқичининг 60410400- Молия ва молиявий технологиялар таълим йўналишларига маъруза, 60310500 – Рақамли иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 60410100-Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича) йўналишларига 34 соат маъруза, 74 соат амалий ва лаборатория машғулот дарсларини олиб борди. Малайзия ва Литва билан қўшма таълим дастурлари 60310500 – Рақамли иқтисодиёт (РИҚ), 60610200-Ахборот тизимлари ва технологиялари (Рақамли бошқарув ва барқарор ривожланиш) йўналишларига 120 соат маъруза, 80 соат семенар машғулот дарсларини олиб борди.

Р.Р.Эшимов ўқув машғулотларини “Кейс стади”, “Ақлий ҳужум”, “Кластер”, “Блис-сўров”, “Синквейн”, “БББ”, “Т жадвали”, “Беш минутлик ессе”, “Нилуфар гули”, “Венн диаграммаси”, “Резюме” каби интерфаол усулларда ташкил қилиб, машғулотларда ахборот технологияларидан (компютер дастурлари ва техник воситалардан) унумли ва ўринли фойдаланади. Фанлар бўйича тақдимотлар ва електрон ўқув курсларини ишлаб чиқишда компютер дастурий тизимларидан ҳамда Moodle платформасидан фойдаланиб келади.  

Жумладан, “Дастурий таъминот” фанидан маъруза машғулотларини ёритиш бўйича “Шахсий компютер архитектураси ва унга хизмат кўрсатиш” номли ўқув қўлланманинг якка муаллифидир ҳамда “Ахборот технологиялари қурилмаларига аппарат ва дастурий та`минотни ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш” номли ўқув қўлланманинг ҳаммуаллифи ҳисобланади.

Р.Р.Эшимов жами 60 та илмий иш жумладан, 2 та ўқув қўлланма, 8 та дастурий маҳсулот, 9 та услубий кўрсатма чоп еттирган. Халқаро ва республика илмий журналларида 20 та, илмий тўпламларда еълон қилинган мақолалар, тезислар сони 34 тани ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп етишга тавсия етилган илмий нашрларда 18 та мақола, шундан 15 та Республика ва 3 та хорижий журналларда чоп этилган.

Vazifalari

Доцент лавозими вазифалари:

  •  ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат, ижро ва ўқув интизомига риоя қилиш;
  • барча ўқув шакллари (ишлаб чиқаришдан ажралган ва ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолларда) бўйича олий таълимнинг Давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилган ўқув режаларда белгиланган маърузалар, лаборатория, амалий ва бошқа турдаги машғулотларни юксак назарий, илмий-услубий ва касбий даражада ўтказиш;
  • талабаларнинг малакавий амалиёти, курс лойиҳалари (ишларига), битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертациялари, шунингдек, мустақил ишларига раҳбарлик қилиш;
  • талабалар билимининг рейтинг назоратини амалга ошириш;
  • талабаларнинг аудиториядан ташқари ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;
  • ривожланган демократик давлатлар даражасидаги юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
  • кафедра фанлари бўйича ўқув дастурларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиққа тақдим этиш, шунингдек, турдош кафедралар томонидан тайёрланган ўқув дастурларга тақриз ва хулосалар тайёрлаш;
  • дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаш, шунингдек, олий ўқув юрти ректоратининг топшириғига биноан қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-услубий адабиётлар, жумладан, хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда тайёрланган адабиётларга хулосалар тузиш;
  • нодавлат таълим муассасаларининг буюртмалари бўйича зарурий ўқув- услубий адабиётларни тайёрлашда иштирок этиш;
  • иқтидорли талабалар билан ишлаш, уларни олимпиада ва танловларда, жумладан, “Эл-юрт умиди” жамғармаси танловида иштирок этишга тайёрлаш, талабаларнинг мустақил тайёрланиш шакл ва услубларини такомиллаштириш; аудитория ишларини оптималлаштириш ҳисобига мустақил тайёрланиш ҳажмини ошириш бўйича чоралар кўриш;
  • тасдиқланган режага мувофиқ илмий  тадқиқот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий тадқиқот ишларини муҳокама этиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, тугатилган илмий ишларни нашр этишга тавсия бериш;
  • таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш; талабаларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш; мустақил тадқиқотчиларга раҳбарлик қилиш.
  • тажрибали ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва тарқатиш, янги педагогик технологияни жорий этиш;
  • педагогик фаолият билан шуғулланишни бошлаган ўқитувчиларга педагогик маҳоратини эгаллашда ёрдам бериш; ахборот базасини яратиш, ўқув машғулотларини ўтказиш жараёнида замонавий ўқув техника воситаларидан ва якка тартибда ўқитиш, мустақил таълим олиш воситаларидан фойдаланиш;
  • масофали таълим тизимини ривожлантириш; хорижий ўқув юртларининг иш тажрибасини ёритиб бориш;
  • рақобатбардош ва илмий  педагогик кадрларни тайёрлаш; кафедра аъзолари ёки ректорат топшириғига биноан бошқа тадқиқотчилар томонидан ҳимояга тақдим этилган диссертацияларни кўриб чиқиш; таълим ҳужжатларининг эквивалентлигини белгилаш бўйича эксперт гуруҳлари таркибида иштирок этиш;
  • бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш, шунингдек, илмий техникавий ёрдам кўрсатиш мақсадида саноат, қишлоқ хўжалик корхоналари, деҳқон, фермер ва бошқа хўжаликлар билан алоқа ўрнатиш;
  • университетни битирганлар билан мунтазам алоқаларни ташкил этиш;
  • кафедра профили бўйича мутахассислар малакасини ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш;
  • таълим хизмати кўрсатиш тизимини кенг ривожлантириш;
  • хорижий ҳамкорлар, илмий ва таълим муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш.

Билиши керак: педагогик фаолиятига тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, университет ректори буйруқларининг моҳиятини билиши, кафедранинг йиллик ва истиқболли режаларини.

Малака талаблари:

  • педагогик фаолиятида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши;
  • университетда бакалавр ва магистрлар тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликларидан бири бўйича фан номзоди илмий даражасига, доцент илмий унвонига эга бўлиши зарур;
  • намунавий шахсий фазилатларга - интеллект, маданияти, ижодий, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши зарур.
Soddalashtirilgan interfeys

Eski talqin

Avvalgi ma'lumotlarni ko'rish

image
Color Skin