RAXIMOV ABDULAXAD NEMATOVICH

RAXIMOV ABDULAXAD NEMATOVICH

Катта ўқитувчи 1,00 ставка, Катта ўқитувчи 0,50 ставка

Асосий маълумотлари

Ilmiy unvon
Унвонсиз
Ilmiy daraja
Даражасиз
Qabul qilish kunlari
Душанба, Сешанба
Qabul qilish vaqti
14:00 - 16:00
Biografiyasi

АВТОБИОГРАФИЯ

Рахимов Абдулахад Нематович 1958 йил 2 майда Самарқанд вилояти Ургут тумани Санчиқул қишлоғида туғилган. 1965 йили Самарқанд вилояти Ургут тумани 24-ўрта мактабга ўқишга кирган. Кейин 1973 йили Самарқанд вилояти Ургут тумани 25-ўрта мактабга ўқишини 9-синфдан давом эттирган ва 1973 йили 25-ўрта мактабни олтин медал билан тугатган.

          1975-1980 йй .- Самарқанд давлат университети механико-математика факультетида талаба,

          1980-1990 йй .- Самарқанд вилояти Ургут тумани 24-ўрта мактаб ўқитувчиси,

          1990-2002 йй .- Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти ассистенти, катта ўқитувчиси,

          2002-2004 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти иқтисодий кибернетика кафедраси катта ўқитувчиси,

          2004-2016 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти олий математика ва ахборот технологиялари кафедраси катта ўқитувчиси,

         2016- 2018 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти олий математика ва ахборот технологиялари кафедраси катта ўқитувчиси,

         2018 -2019 йй. - Самарқанд ветеринария медицинаси институти катта ўқитувчиси;

         2019 й. - ҳ•в•    - Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедраси  катта ўқитувчиси лавозимларида ишлаб келмоқда.

Vazifalari

     Катта ўқитувчи лавозими вазифалари:

  • ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат, ижро ва ўқув интизомига риоя қилиш;
  • барча ўқув шакллари (ишлаб чиқаришдан ажралган ва ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолларда) бўйича олий таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилган ўқув режаларда белгиланган лаборатория, амалий ва бошқа турдаги машғулотларни юксак назарий, илмий-услубий ва касбий даражада ўтказиш;
  • талабаларнинг малакавий амалиётига, курс лойиҳаларига (ишларига), шунингдек, мустақил ишларига раҳбарлик қилиш;
  • талабалар билимининг рейтинг назоратини амалга ошириш;
  • талабаларнинг аудиториядан ташқари ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;
  • ривожланган демократик давлатлар даражасидаги юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш;
  • дарслик, ўқув-услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаш, шунингдек, олий ўқув юрти ректоратининг топшириғига биноан қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-услубий адабиётлар, жумладан, хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда яратилганларга хулосалар тузиш;
  • нодавлат таълим муассасаларининг буюртмалари бўйича зарурий ўқув- услубий адабиётларни тайёрлашда иштирок этиш;
  • иқтидорли талабалар билан ишлаш, уларни олимпиада ва танловларда, жумладан, “Эл-юрт умиди” жамғармаси танловида иштирок этишга тайёрлаш, талабаларнинг мустақил тайёрланиш шакл ва услубларини такомиллаштириш; аудитория ишларини оптималлаштириш ҳисобига мустақил тайёрланиш ҳажмини ошириш бўйича чоралар кўриш;
  • тасдиқланган режага мувофиқ илмий  тадқиқот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий тадқиқот ишларини муҳокама этиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, тугатилган илмий ишларни нашр этишга тавсия бериш;
  • таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш; талабаларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;
  • тажрибали ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва тарқатиш, янги педагогик технологияни жорий этиш;
  • педагогик фаолият билан шуғулланишни бошлаган ўқитувчиларга педагогик маҳоратини эгаллашда ёрдам бериш; ўқув машғулотларини ўтказиш жараёнида замонавий ўқув техника воситаларидан ва якка тартибда ўқитиш, мустақил таълим олиш воситаларидан фойдаланиш•

                            Билиши керак: педагогик фаолиятига тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, университет ректори буйруқларининг моҳияти, кафедра йиллик ва истиқболи режалари•

Малака талаблари:

  • педагогик фаолиятида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши;
  • олий маълумотга эга бўлиши;
  • намунавий шахсий фазилатларга - интеллект, маданият, ижодий, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши зарур•

Классификатор бўйича:

Лавозим номи

ММСК бўйича код

Ходимлар тоифаси

Маълумотининг энг паст даражаси

ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМК бўйича коди

2510

Катта ўқитувчи

2310

М

Олий маълумот

Билимларнинг қўлланиш соҳасига кўра

 

 

 

 

 

 

 

Soddalashtirilgan interfeys

Eski talqin

Avvalgi ma'lumotlarni ko'rish

image
Color Skin