Асосий маълумотлари
Шукуров Васлиддин Собиржон ўғли 1994-йил 27-мартда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. Маълумоти олий.
2016 – 2020 й.й – Самарқанд давлат университети талабаси
2020 – 2021 й.й – Иштихон туман 62-умумий ўрта таълим мактабида информатика
ва ахборот технологиялари фанидан ўқитувчи
2020 – 2022 й.й – Самарқанд давлат университети Рақамли технологиялар факультети
“Таълимда ахборот технологиялари” мутахассислиги магистранти
2020 – 2022 й.й - Самарқанд давлат университети Рақамли технологиялар факультети
“Ахборотлаштириш технологиялари” кафедраси кабинет мудири
2021 – 2022 й.й – Самарқанд туман 12-умумий ўрта таълим мактабида информатика ва ахборот технологиялари фанидан ўқитувчи
2022 – й - Самарқанд давлат университети Рақамли технологиялар факультетида ўқув ишлари бўйича диспетчер
2022 – й.ҳқ - Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филали “Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари” кафедраси ассистенти
- ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат, ижро ва ўқув интизомига риоя этиш;
- барча ўқув шакллари (ишлаб чиқаришдан ажралган ва ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолларда) бўйича олий таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилган ўқув режаларда белгиланган лаборатория, амалий ва бошқа турдаги машғулотларни юксак назарий, илмий услубий ва касбий даражада ўтказиш;
- талабаларнинг малакавий амалиётига, курс лойиҳаларига (ишларига), шунингдек, мустақил ишларига раҳбарлик қилиш;
- талабалар билимининг рейтинг назоратини амалга ошириш;
- талабаларнинг аудиториядан ташқари ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;
- ривожланган демократик давлатлар даражасидаги юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш;
- дарслик, ўқув-услубий ва кўргазмали қўлланмалар тайёрлаш, шунингдек, университет ректорининг топшириғига биноан қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-услубий адабиётлар, жумладан, хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда яратилганларга хулосалар тузиш;
- нодавлат таълим муассасаларининг буюртмалари бўйича зарур ўқув- услубий адабиётларни тайёрлашда иштирок этиш;
- иқтидорли талабалар билан ишлаш, уларни олимпиада ва танловларда, жумладан, “Эл-юрт умиди” жамғармаси танловида иштирок этишга тайёрлаш, талабаларнинг мустақил тайёрланиш шакл ва услубларини такомиллаштириш;
- аудитория ишларини оптимизациялаштириш ҳисобига мустақил тайёрланиш ҳажмини ошириш бўйича чоралар кўриш;
- тасдиқланган режага мувофиқ илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий тадқиқот ишларини муҳокама этиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, тугатилган илмий ишларни нашр этишга тавсия бериш;
- таълим-фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш;
- талабаларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;
- тажрибали ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва тарқатиш, янги педагогик технологияни жорий этиш;
- ўқув машғулотларини ўтказиш жараёнида замонавий ўқув техника воситаларидан ва якка тартибда ўқитиш, мустақил таълим олиш воситаларидан фойдаланиш.



















O'zbekcha
Русский
English