Асосий маълумотлари
Даминов Камол Рузибой ўғли 1994-йил 16-октябрда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Маълумоти олий
2014-2018 йиллар Самарқанд давлат университети талабаси
2018-2019 йиллар - Ургут тумани 25-умумтаълим мактаби математика ўқитувчиси
2019-2021 йиллар Ўзбекистон Миллий университети математика факультети
«Математик анализ» мутахассислиги бўйича магистрант.
2021-2023 йилда Ислим Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети "Олий математика" кафедраси ассистенти
2023 йилдан - Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалининг "Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари" кафедраси ассистенти
Ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат, ижро ва ўқув интизомига риоя этиш; Барча ўқув шакллари (ишлаб чиқаришдан ажралган ва ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолларда) бўйича олий таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилган ўқув режаларида белгилаган лаборатория, амалий ва бошқа турдаги машғулотларни юқори назарий, илмий-услубий ва касбий даражада ўтказиш; Талабаларининг малакавий амалийотига, курс лойиҳаларига (ишларига), шу жумладан, мустақил ишларга раҳбарлик қилиш; Талабалар билимининг рейтинг назоратини амалга ошириш; Талабаларининг аудиториядан ташқари ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш; Ривожланган демократик давлатлар даражасидаги юқори маънавий ва ахлоқий талаблар билан жавоб берувчи юқори малакали кадрларга тайёрлаш; Дарслик, ўқув-услубий ва кўргазмали қўлланмалар тайёрлаш, шунингдек, университет ректорининг топшириғига биноан қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-услубий адабиётлар, жумладан, хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда яратилганларга хулосалар тузиш; Нодавлат таълим муассасаларининг буюртмалари бўйича зарур ўқув-услубий адабиётларни тайёрлашда иштирок этиш; Иқтидорли талабалар билан ишлаш, уларни олимпиада ва танловларда, жумладан, “Эл-йурт умиди” жамғармаси танловида иштирок этишга тайёрлаш, талабаларининг мустақил тайёргарлик шакл ва услубларини такомиллаштириш; Аудитория ишларини оптималлаштириш ҳисобига мустақил тайёргарлик ҳажмини ошириш бўйича чоралар кўриш; Тасдиқланган режага мувофиқ илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий тадқиқот ишларини муҳокама қилиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, тугалланган илмий ишларни нашр этишга тавсия қилиш; Та’лим- фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш; Талабаларининг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш; Тажрибали ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва тарқатиш, янги педагогик технологияни жорий этиш; Ўқув машғулотларини ўтказиш жараёнида замонавий ўқув техника воситаларидан ва якка тартибда ўқитиш, мустақил таълим олиш воситаларидан фойдаланиш. Билиши керак: Педагогик фаолиятига тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, университет ректори буйруқларининг моҳиятини билиши, кафедра йиллик ва истиқболли режаларини.
Малака талаблар:
Педагогик фаолиятида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши; Олий маълумотга эга бўлиши; Намойишли шахсий фазилатларга - интеллектуал, маданият, ижодий қобилият, хашмуомалилик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиши, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши зарур.



















O'zbekcha
Русский
English