Асосий маълумотлари
Анарбаева Фотима Уразалиевна 1977 йил Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган.
У 1994-1999 йилларда Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетини амалий математика мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2008-йилда Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги педагог ходимларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказида “Информатика ва ахборот технологиялари” мутахассислиги бўйича қайта тайёрлов курсини тугатган.
1998-1999 йиллар Булунғур тумани Ғ.Ғулом номли 46-ўрта мактаб математика ва информатика фани ўқитувчиси, 1999-2000 йиллар Булунғур қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи математика ўқитувчиси, 2000-2005 йиллар Булунғур тумани 23-мактаб математика ўқитувчиси, 2005-2008 йиллар Булунғур миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, 2008-2013 йиллар Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали ассистенти, 2013-2015 йиллар Самарқанд чет тиллар институти “Информатика” кафедраси ассистенти, 2015-2020 йиллар Самарқанд чет тиллар институти “Ахборот технологиялари” кафедраси ассистенти, 2020-2021 йиллар Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали “Рақамли иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби ва ахборот технологиялари” кафедраси ассистенти, 2021-2022 йиллар Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали “Рақамли иқтисодиёт, ахборот технологиялари ва математик усуллар” кафедраси катта ўқитувчиси, 2022 йилдан буён Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали “Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари” кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.
2022-йил “Очиқ кодли платформалар асосида электрон таълим методикасини такомиллаштириш” мавзусида 13.00.06 – "Электрон таълим назарияси ва методикаси" ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини мувафаққиятли ҳимоя қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссиясининг 2024-йил 6-январдаги 348/1-сонли баённомасига асосан 08.00.16. - “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” ихтисослиги бўйича доцентлик илмий унвони берилган.
Ф.У.Анарбаева жами 100 дан ортиқ илмий иш жумладан, 1 та монография, 3 та дастурий маҳсулот, 2 та ўқув қўлланма, 1 та рисола, 9 та услубий қўлланма, 15 та услубий кўрсатма чоп эттирган. Халқаро ва республика илмий журналларида 15 та, илмий тўпламларда эълон қилинган мақолалар, тезислар сони 72 тани ташкил этади.
Филиалда ташкил этилган “Иқтисодиёт, молия ва инновациялар” илмий журналининг таҳрир аъзоси бўлиб ҳисобланади.
Вазифалари:
- ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат, ижро ва ўқув интизомига риоя қилиш;
- барча ўқув шакллари (ишлаб чиқаришдан ажралган ва ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолларда) бўйича олий таълимнинг Давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилган ўқув режаларда белгиланган маърузалар, лаборатория, амалий ва бошқа турдаги машғулотларни юксак назарий, илмий-услубий ва касбий даражада ўтказиш;
- талабаларнинг малакавий амалиёти, курс лойиҳалари (ишларига), битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертациялари, шунингдек, мустақил ишларига раҳбарлик қилиш;
- талабалар билимининг рейтинг назоратини амалга ошириш;
- талабаларнинг аудиториядан ташқари ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;
- ривожланган демократик давлатлар даражасидаги юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
- кафедра фанлари бўйича ўқув дастурларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиққа тақдим этиш, шунингдек, турдош кафедралар томонидан тайёрланган ўқув дастурларга тақриз ва хулосалар тайёрлаш;
- дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаш, шунингдек, олий ўқув юрти ректоратининг топшириғига биноан қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-услубий адабиётлар, жумладан, хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда тайёрланган адабиётларга хулосалар тузиш;
- нодавлат таълим муассасаларининг буюртмалари бўйича зарурий ўқув- услубий адабиётларни тайёрлашда иштирок этиш;
- иқтидорли талабалар билан ишлаш, уларни олимпиада ва танловларда, жумладан, “Эл-юрт умиди” жамғармаси танловида иштирок этишга тайёрлаш, талабаларнинг мустақил тайёрланиш шакл ва услубларини такомиллаштириш; аудитория ишларини оптималлаштириш ҳисобига мустақил тайёрланиш ҳажмини ошириш бўйича чоралар кўриш;
- тасдиқланган режага мувофиқ илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий тадқиқот ишларини муҳокама этиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, тугатилган илмий ишларни нашр этишга тавсия бериш;
- таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш; талабаларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш; мустақил тадқиқотчиларга раҳбарлик қилиш.
- тажрибали ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва тарқатиш, янги педагогик технологияни жорий этиш;
- педагогик фаолият билан шуғулланишни бошлаган ўқитувчиларга педагогик маҳоратини эгаллашда ёрдам бериш; ахборот базасини яратиш, ўқув машғулотларини ўтказиш жараёнида замонавий ўқув техника воситаларидан ва якка тартибда ўқитиш, мустақил таълим олиш воситаларидан фойдаланиш;
- масофали таълим тизимини ривожлантириш; хорижий ўқув юртларининг иш тажрибасини ёритиб бориш;
- рақобатбардош ва илмий педагогик кадрларни тайёрлаш; кафедра аъзолари ёки ректорат топшириғига биноан бошқа тадқиқотчилар томонидан ҳимояга тақдим этилган диссертацияларни кўриб чиқиш; таълим ҳужжатларининг эквивалентлигини белгилаш бўйича эксперт гуруҳлари таркибида иштирок этиш;
- бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш, шунингдек, илмий техникавий ёрдам кўрсатиш мақсадида саноат, қишлоқ хўжалик корхоналари, деҳқон, фермер ва бошқа хўжаликлар билан алоқа ўрнатиш;
- университетни битирганлар билан мунтазам алоқаларни ташкил этиш;
- кафедра профили бўйича мутахассислар малакасини ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш;
- таълим хизмати кўрсатиш тизимини кенг ривожлантириш;
- хорижий ҳамкорлар, илмий ва таълим муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш.



















O'zbekcha
Русский
English