YULDOSHEVA ZULFIZAR SAIFULLO QIZI

YULDOSHEVA ZULFIZAR SAIFULLO QIZI

Ассистент 1,00 ставка, Ассистент 0,50 ставка

Асосий маълумотлари

Ilmiy unvon
Унвонсиз
Ilmiy daraja
Даражасиз
Qabul qilish kunlari
Душанба
Qabul qilish vaqti
09:00 - 16:00
Biografiyasi

Юлдошева Зульфизар Сайфуллаевна 1995 йил 11 январда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида туғилган. 2012-2015 йиллар давомида СамДЧТИ академик литсейи аниқ фанлар йўналишида таълим олган. 2015-2019 йилларда ТАТУ СФда Компьютер инжинирлиги йўналишида бакалавр, 2019-2021 йилларда эса шу йўналишда магистратура таълимини давом эттирган. 2021 йилдан ҳозирги кунга қадар Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида "Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари" кафедрасида ассистент лавозимида ишламоқда.

Vazifalari

Ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат, ижро ва ўқув интизомига риоя этиш; Барча ўқув шакллари (ишлаб чиқаришдан ажралган ва ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолларда) бўйича олий таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилган ўқув режаларида белгилаган лаборатория, амалий ва бошқа турдаги машғулотларни юқори назарий, илмий-услубий ва касбий даражада ўтказиш; Талабаларининг малакавий амалийотига, курс лойиҳаларига (ишларига), шу жумладан, мустақил ишларга раҳбарлик қилиш; Талабалар билимининг рейтинг назоратини амалга ошириш; Талабаларининг аудиториядан ташқари ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш; Ривожланган демократик давлатлар даражасидаги юқори маънавий ва ахлоқий талаблар билан жавоб берувчи юқори малакали кадрларга тайёрлаш; Дарслик, ўқув-услубий ва кўргазмали қўлланмалар тайёрлаш, шунингдек, университет ректорининг топшириғига биноан қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-услубий адабиётлар, жумладан, хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда яратилганларга хулосалар тузиш; Нодавлат таълим муассасаларининг буюртмалари бўйича зарур ўқув-услубий адабиётларни тайёрлашда иштирок этиш; Иқтидорли талабалар билан ишлаш, уларни олимпиада ва танловларда, жумладан, “Эл-йурт умиди” жамғармаси танловида иштирок этишга тайёрлаш, талабаларининг мустақил тайёргарлик шакл ва услубларини такомиллаштириш; Аудитория ишларини оптималлаштириш ҳисобига мустақил тайёргарлик ҳажмини ошириш бўйича чоралар кўриш; Тасдиқланган режага мувофиқ илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий тадқиқот ишларини муҳокама қилиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, тугалланган илмий ишларни нашр этишга тавсия қилиш; Та’лим- фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш; Талабаларининг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш; Тажрибали ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва тарқатиш, янги педагогик технологияни жорий этиш; Ўқув машғулотларини ўтказиш жараёнида замонавий ўқув техника воситаларидан ва якка тартибда ўқитиш, мустақил таълим олиш воситаларидан фойдаланиш. Билиши керак: Педагогик фаолиятига тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, университет ректори буйруқларининг моҳиятини билиши, кафедра йиллик ва истиқболли режаларини.

Малака талаблар:

Педагогик фаолиятида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши; Олий маълумотга эга бўлиши; Намойишли шахсий фазилатларга - интеллектуал, маданият, ижодий қобилият, хашмуомалилик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиши, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши зарур.

Soddalashtirilgan interfeys

Eski talqin

Avvalgi ma'lumotlarni ko'rish

image
Color Skin