MUYDINOV OLIM BEKMURATOVICH

MUYDINOV OLIM BEKMURATOVICH

Бўлим бошлиғи 1,00 ставка

Асосий маълумотлари

Ilmiy unvon
Унвонсиз
Ilmiy daraja
Даражасиз
Qabul qilish kunlari
Душанба, Сешанба, Чоршанба, Пайшанба, Жума
Qabul qilish vaqti
09:00 - 17:00
Biografiyasi

 

Муйдинов Олим Бекмуратович 1986-йил 19-августда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида туғилган. Миллати ўзбек.

1993-йил Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабининг 1-синфига қабул қилиниб, 2004-йил шу мактабни аъло баҳоларга тамомлаган.

2005-йил Самарқанд архитектура қурилиш институтининг “Менежмент” таълим йўналишига ўқишга кириб, 2009-йил бакалавр даражасини олган.

2014-йил Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг “Иқтисодиёт” мутахассислиги бўйича ўқишга кириб, 2016-йил магистр даражасини олган.

2010-2016 йилларда Самарқанд вилояти Халқ банкининг Пастдарғом филиалида турли лавозимларда ишлаган.

2017-2018-йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, “Қишлоқ хўжалигида менежмент” кафедраси ассистенти.

2018-2019-йилларда Самарқанд Ветеринария ва медицинаси институти, “Агроиқтисодиёт ва бухгалтерия ҳисоби” кафедраси ассистенти.

2019-2021 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори илмий тадқиқот ишлари 1-тоифали муҳандиси.

2022-2024-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали таянч докторанти.

2025-йилдан ҳозирги вақтга қадар Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи.

 

Муйдинов Олим Бекмуратович оилали, 3 нафар фарзанди бор.

Vazifalari

Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи лавозими вазифалари:

  • ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат ва ижро  интизомига риоя қилиш;
  • бўлимнинг барча фаолияти ва ходимларининг умумий бошқаруви;
  • чет элга чиқиш учун номзодлар танлашни назорат қилиш;
  • хориждан меҳмонлар, делегациялар, амалиётчилар ва докторантлар қабул қилишни ташкиллаштириш;
  • халқаро лойиҳалар ва дастурларни тайёрлаш, уларни бошқариш ва уларнинг натижалари умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
  • юқори инстанциялар билан алоқада бўлиш;
  • чет эл олий таълим муассасалари билан ҳалқаро алмашинув дастурлари доирасида маросимлар режалаштириш ва ўтказиш;
  • чет эл олий таълим муассасалари билан тўғридан-тўғри келишувлар олиб бориш ва ташкиллаштириш;
  • музокаралар олиб бориш;
  • элчихоналар ва халқаро ташкилотлар билан ўқиш ва малака ошириш масалалари бўйича ҳамкорлик ўрнатиш;
  • йиллик ҳисобот тайёрлаш;
  • чет эл олий таълим муассасалари билан ўзаро алоқаларни олиб бориш;
  • чет эл олий таълим муассасалари билан замонавий ва тўғри ёзишмаларни олиб борилишини назорат қилиш;
  • хорижий делигация ва мутахассисларни қабул қилиш;
  • элчихоналар ва ҳалқаро ташкилотлар билан ўқиш ва тажриба амалиёт дастурлари масаласида алоқа қилиш.

Билиши керак: бўлим фаолиятига тегишли меёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, филиал директори буйруқларининг моҳиятини.

Малака талаблари:

  • олий таълим муассасаларида бошқарув лавозимида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида раҳбарлик иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга;
  • намунавий шахсий фазилатлар - интеллект, маданият, етакчилик, ижодий қобилият, хушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва тадбиркорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятлари;
  • олий маълумотга эга бўлиши;
  • бўлим йўналиши бўйича камида 3 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши зарур.

Классификатор бўйича:

Лавозим номи

ММСК бўйича код

Ходимлар тоифаси

Маълумотининг энг паст даражаси

ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМК бўйича коди

1953

Бўлим бошлиғи

1234

У

Олий маълумот

5231100,5350100, 5330200

Soddalashtirilgan interfeys

Eski talqin

Avvalgi ma'lumotlarni ko'rish

image
Color Skin