Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023-йил 4-июлдаги ПҚ-200-сон қарорининг 9-бандига асосан халқаро илмий-техник ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга қаратилган халқаро ва республика миқёсидаги илмий анжуманлар, симпозиумлар, семинарлар ва бошқа илмий ҳамда илмий-техник тадбирларнинг ўз вақтида самарали ўтказилишини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 16-январдаги 11-сонли “2026-йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида 2026 йилнинг 22–23 май кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида “Ўзбекистонда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш тенденциялари” мавзусида республика илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Конференция ўтказилиш жойи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Профессорлар кўчаси 51-уй.
Конференция тили: Ўзбек тили.
Конференциянинг асосий илмий йўналишлари:
Молиявий ҳисобни ташкил этиш ва ҳисоботни тайёрлашда халқаро стандартлар принципларини қўллаш масалалари
Молиявий ҳисоб тизимини такомиллаштиришнинг методологик масалалари
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини қўллашнинг амалий жиҳатлари
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари
Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ҳамда аудитни ўқитишда дуал таълим ва илмий тадқиқот услублари
Конференция ишида мамлакатимиз вазирлик ва идоралари, илмий-тадқиқот институтлари, таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва илмий изланувчилари, амалиёт мутахассислари ҳамда талабалар иштирок этишлари мумкин. Конференция офлайн форматда ўтказилади. Конференция якуни бўйича илмий мақола ва тезислар тўплами нашр қилинади ва электрон шаклда тарқатилади. Конференция материаллари “Иқтисодиёт, молия ва инновациялар” илмий журналида махсус сон сифатида нашр қилинади ва Google Scholar базасида индексация қилинади.
Мақола ва тезисларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:
Мақола номи;
Муаллифнинг исм-шарифи ва отасининг исми, иш жойи, лавозими, электрон почта манзили бўлиши;
Аннотация (100–120 сўз), калит сўзлар (5–7 сўз) бўлиши;
Мақола матни A4 ҳажмда, юқоридан ва пастдан 2 см, ўнгдан 3 см, чапдан 1,5 см бўлиши;
Microsoft Word, Times New Roman, 14 ўлчам, 1,15 интервал, 4–7 бет;
Манбалар тўлиқ келтирилиши, [1], [2], [3] тарзида рақамланиши;
IMRAD тузилмасига қатъий риоя қилиниши тавсия этилади;
Антиплагиат текширувидан ўтиши (камида 75% оригиналлик).
Конференциянинг ташкилий қўмитаси томонидан мақола ва тезислар кўриб чиқилади, талабларга жавоб бермаган материаллар қабул қилинмайди.
Конференцияда иштирок этиш учун мақола ва тезислар 2026-йил 15-майга қадар қабул қилинади.
Конференцияда иштирок этиш учун материалларни қуйидаги манзилга юборинг:
Мирзаев Бегзод
Телефон: +998 97 399 27 40 (telegram)
E-mail: behzodm1994@gmail.com
Telegram: @mirzayevbehzod
Ҳар бир илмий мақола учун ташкилий бадал — 150 000 сўм (мақола қабул қилинганидан сўнг муаллиф билан боғланилади).
НАМУНА:
(Мавзу) Таълим тизимида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини ўқитиш истиқболлари.
Файзиева Мутабaр Мардоновна
Самарқанд вилояти педагогик маҳорати маркази катта ўқитувчиси
Аннотация. Аннотация ўртача 150–200 босма белгидан иборат бўлиши лозим.
Калит сўзлар. Калит сўзлар ўртача 5–7 сўздан иборат бўлиши лозим.
Мақола матни. 1. Кириш; 2. Адабиётлар таҳлили ва методология; 3. Муҳокама; 4. Натижалар; 5. Хулоса ва фойдаланилган адабиётлар.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
- Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз. – Т.: “Ўзбекистон”, 2017. – 488 б.
ИШТИРОКЧИ АНКЕТАСИ
Муаллиф тўлиқ Ф.И.Ш.
Манзили
Иш жойи
Илмий даража, унвон
e-mail
Телефон рақам
ORCID ID рақами