Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш — барқарор ривожланиш асоси
АҲОЛИ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ — ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ВА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШНИНГ СТРАТЕГИК АСОСИ
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар аниқ ва ишончли статистик маълумотларга таянган ҳолда олиб борилмоқда. Аҳоли ва қишлоқ хўжалиги соҳасига оид тўлиқ маълумотлар давлат бошқаруви ва стратегик режалаштириш учун муҳим аҳамият касб этади.
2026-йил 15-январдан бошлаб мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёни амалга оширилмоқда. Ушбу тадбир орқали аҳоли таркиби, бандлик даражаси, яшаш шароитлари, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими ҳамда қишлоқ хўжалиги ресурслари бўйича комплекс маълумотлар шакллантирилади.
Рўйхатга олиш натижалари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш, камбағалликни қисқартириш, ҳудудий ривожланишни таъминлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.
Рўйхатга олиш жараёни очиқлик, ихтиёрийлик ва махфийлик тамойиллари асосида олиб борилади. Маълумотлар census.stat.uz портали орқали OneID тизими ёрдамида қабул қилинади ва фақат умумлаштирилган ҳолда қўлланилади.
ТДИУ Самарқанд филиали жамоаси ва талаба ёшлари ушбу муҳим давлат аҳамиятига эга жараёнда фаол иштирок этмоқда.
Олим Муртазаев,
ТДИУ Самарқанд филиали директори, профессор




















O'zbekcha
Русский
English