Келажакка қадам
Жорий йилнинг 19-январ куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида «Келажакка қадам» лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ташкил этилди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-февралдаги ПҚ–60, ПҚ–61 ва ПҚ–62-сон қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, жумладан битирувчи ёшлар бандлигини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг меҳнат бозорига самарали интеграциясини таъминлаш мақсадида ўтказилди.
Лойиҳа доирасида Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида «Ўзмиллийбанк» АЖ билан ҳамкорликда «Келажакка қадам» маркази ташкил этилди. Марказ фаолияти талабаларнинг тадбиркорлик қобилиятларини ривожлантириш, уларни ўз бизнес ғояларини амалга оширишга йўналтириш ҳамда битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган.
Марказ томонидан тадбиркорликка қизиқувчи талабаларга имтиёзли кредитлар ажратиш, бизнес лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва молиялаштиришда амалий кўмак кўрсатиш, битирувчиларни соҳавий очиқ танловларда иштирок этишга жалб этиш ва ишга жойлаштиришга кўмаклашиш режалаштирилган. Шунингдек, иш берувчи ташкилотларнинг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш асосида махсус дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда талабаларни халқаро тажриба алмашинуви ва қисқа муддатли ўқув курсларига йўналтириш назарда тутилган.



















O'zbekcha
Русский
English


